ҲАМАС вакили кеча жиноятчи Исроилнинг сўнгги таклифини кўриб чиқаётганини айтганидан сўнг, гуруҳнинг биринчи баёнотида Ғазодаги тинчлик келишуви Исроилнинг Ғазодан тўлиқ чиқиб кетишини ўз ичига олиши шартлигини таъкидлади.
Сионист мудофаа вазири Исраэл Катс Исроил қўшинлари Ғазонинг босиб олинган ҳудудларида номуайян муддат қолишини ва бу жойлар "хавфсизлик зоналари" деб аталишини маълум қилди. Шунингдек, у Ғазога ҳеч қандай ёрдам киритилмаслигини айтиб, Исроил ҲАМАСга қарши босим воситаси сифатида озиқ-овқатдан фойдаланаётганини қўшимча қилди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун тонгдан бошлаб Ғазо бўйлаб Исроил ҳужумларида камида 25 киши, жумладан, Ғазо шаҳридаги ҳужумда 10 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 18 ой олдин бошланган Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 51 025 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 116 343 нафари яралангани тасдиқланган.
Ғазо Ҳукумати Матбуот хизмати ўлганлар сонини янгилади. Уларнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар сони 61 минг 700 дан ошган. Хизмат вакиллари вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳам ҳалок бўлган деб тахмин қилинаётганини билдирди.