Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилишини маълум қилди

ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилишини маълум қилди

Бу ҳақда ҳаракатнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинди.

"ҲАМАС Қўшма Штатлар маъмурияти билан музокаралар олиб борди ҳамда маслаҳатлашувлар натижасида ижобий муносабат кўрсатиш ва икки фуқароликка эга бўлган гаровга олинган Эден Александрни озод қилишга қарор қилинди. Маҳбуснинг озод этилиши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бир қисми", дейилади хабарда.

ҲАМАС гаровга олинган шахс қачон озод этилиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот бермади, бироқ ҳаракат Ғазо бўйича зудлик билан интенсив музокараларни бошлашга тайёр эканини, Ғазодаги жангларни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича келишувга эришиш учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширишгаэътибор қаратишини билдирди.

Киритилди: 11:45 12.05.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!