Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилди

ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилди

ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида 19 ойдан ортиқ тутқунликда бўлган америкалик-исроиллик аскар Идан Александрни озод қилди.

NBC News'нинг хабар беришича, Ғазода асирда бўлган сўнгги тирик Америка фуқароси деб ҳисобланган 21 ёшли Александр жанубдаги Хон Юнис шаҳрида Қизил Хоч расмийларига топширилган.

Озод қилиш жараёни АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифи арафасида бўлиб ўтган.

ҲАМАС бу Ғазо секторига "ўт очишни тўхтатиш, ўтиш жойларини очиш ва ёрдам етказиш бўйича кўрилаётган қадамларнинг" бир қисми эканини айтди. Босқинчи исроил гаровга олинганни озод қилиш учун хавфсиз йўлакни таъминлаш мақсадида ҳарбий амалиётларни, жумладан ҳаво ҳужумлари ва артиллерия зарбаларини вақтинча тўхтатди.

Сионистларга кўра, Идан Александр озод қилиниши билан Ғазода 58 нафар гаровга олинган шахс қолди. Улардан 23 нафари бугунги кунда тирик эканлигига ишонилади.

Идан Александрнинг озод этилиши АҚШ президенти ва исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасида дипломатик таранглик кучайган пайтга тўғри келди. NBC News манбаларига кўра, келишмовчиликлар Ғазо ва Эрон бўйича музокараларга ёндашувлар билан боғлиқ.

Киритилди: 11:23 13.05.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!