Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

ҲАМАС асирга олинган тўрт нафар исроиллик ҳарбий аёлни озод қилди

ҲАМАС асирга олинган тўрт нафар исроиллик ҳарбий аёлни озод қилди

Улар 2023 йилнинг 7 октябр куни Наҳал-Оз кибуци ҳудудидаги постдан ўғирлаб кетилган эди. Ҳозирда аёллар Қизил Хоч тааҳкилоти машиналарида, тез орада улар Ғазо секторидан Исроилга йўл олади.

Исроил эса ўз навбатида бугун 200 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 121 кишини озод қилиши керак.

Бу Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича 19 январда кучга кирган сулҳ келишуви доирасида амалга оширилаётган иккинчи алмашинувдир. Ўтган якшанба куни ҲАМАС уч нафар исроиллик аёлни озод қилган эди. Исроил эса бунга жавобан 90 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилган.

Киритилди: 14:51 25.01.2025. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!