Туркия, Сурия ва Ироқ террорчиларни биргаликда йўқ қилишлари керак.
“Репорт” “Анадолу” агентлигига таяниб, бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Бағдодда Ироқ бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг айтишича, уч давлат ПКК ва ДАИШ террор ташкилотларига қарши биргаликда курашиши керак.
“Биз Ироқнинг ПККни террор ташкилоти сифатида тан олишини кутамиз”, - дея қўшимча қилди Ҳ.Фидан.
У, шунингдек, Ироқ ва Суриянинг янги ҳукумати ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлади.
Турк вазири Ғазодаги вазият ҳақида ҳам гапирди: “Оташкесим давом этишини тилаймиз”.