Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳажга борадиганлардан бармоқ изи олинади

A A A
Ҳажга борадиганлардан бармоқ изи олинади

Жорий йилда ҳажга борадиган тожикистонликлар зиёратга жўнашдан олдин дактилоскопиядан ўтади, дея хабар бермоқда “Авеста” нашри.

Аввалги йилларда тожикистонлик зиёратчилардан бармоқ изи Саудия Арабистони аэропортида олинган эди. Бу йил эса Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги илтимосига кўра, ушбу жараён Тожикистоннинг ўзида амалга оширилади.

Тожикистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Саудия Арабистонига 6 август куни жўнаб кетади. Жорий йилда 6 мингдан ортиқ Тожикистон фуқаролари ҳаж ибодатини амалга оширади.

Ҳар бир зиёратчи ҳаж учун 33 минг 410 сомоний (3 минг 643 АҚШ доллари) тўлаган.

Manba: azon.uz

 

Киритилди: 15:01 21.07.2018. Ўқилди: 1690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар