Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳажда илк бор сунъий интеллектли қутқарувчи дрон ишлайди

Ҳажда илк бор сунъий интеллектли қутқарувчи дрон ишлайди

Бу йилги ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони фуқаролик мудофаасига таяниб, Arab News хабар берди.

Саудия Арабистонида 2025-йилги ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли сунъий интеллект билан жиҳозланган ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон синовдан ўтказилмоқда.

Мазкур дрон баланд тоғлар ва чекка ҳудудлардаги ёнғинларни ўчириш, шунингдек, қутқарув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган. У 12 соатгача ҳавода парвоз қилиб, 40 кггача юк кўтариши мумкин. Шунингдек, у ҳодиса жойидан жонли эфирни узатиш, тезкор жавоб бериш ва реал вақт режимида қарор қабул қилиш имкониятлари билан ажралиб туради.

Киритилди: 21:20 02.06.2025. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!