Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

A A A
Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйлаб асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлади, лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида - 29 сентябрь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.

Кечалари ва эрталабки соатларда ҳарорат +12...+17 даража атрофида нисбатан салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +25...-+30 даражагача, баъзи жойларда +32 даражагача иситади.

Тоғли ҳудудларда айрим кунларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғиши мумкин.

Пойтахтда 25-29 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутимайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +13...+16 даража, кундуз кунлари +25...+28 даража бўлади.

Киритилди: 11:55 25.09.2023. Ўқилди: 1528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!