UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига бразилиялик футболчи Роналдо билан бирга тушган суратини жойлаштирди.
Улар Абу-Дабидаги Формула-1 пойгаси вақтида учрашишди.
"Ягона ва бетакрор Роналдо", - деб ёзди Нурмагомедов суратга қўшимча қилиб.
Ҳабиб аввалроқ бразилиялик Роналдо ўзининг энг севимли футболчиси эканлигини айтганди.