Маълумотларга кўра, собиқ UFC чемпиони Россиядаги бизнес фаолиятини тўхтатган, у ҳозирда хорижда йилига тахминан 50 миллион доллар ишлаб топмоқда.
Қайд қилинишича, Нурмагамедов Россияда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тугатиб, мавжуд қарзларини тўлаган ва солиқ ҳисоботлари билан боғлиқ муаммолардан сўнг маҳаллий активларини сотишни бошлаган.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
"Нурмагомедов БААда KHABIB GYM спорт заллари тармоғини ривожлантирмоқда, шунингдек Gorilla FC промоушенини сотиб олиб, уни EAGLE FC деб қайта номлаган", дейилади хабарда.