Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Гвардиола: «Шунчаки ОАВни ўқинг, улар Ҳусановни қандай мақтаётганини кўрасиз!»

Гвардиола: «Шунчаки ОАВни ўқинг, улар Ҳусановни қандай мақтаётганини кўрасиз!»

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни яна бир бор мақтади.

Испаниялик мутахассисга ЕЧЛ 7-туридан ўрин олган "Будё-Глимт"га қарши ўйин олдидан ҳамюртимиз ҳақида савол беришди.

«Шунчаки ОАВни ўқинг, улар Ҳусановни қандай мақтаётганини кўрасиз! Улар ҳақ! У — Топ! Ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Охирги ўйинда ҳам аввалги ўйинда бўлгани каби ажойиб ўйнади. Биз жуда мамнунмиз!

Айниқса, «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг бир ой майдонга тушмаганига қандай реакция билдиргани... Ўшанда унинг машғулотларда қандай тер тўкканини, кийиниш хонасида ўзини қандай тутганини сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз — бу Ҳусановни қандай даражада эканини кўрсатиб беради. Мен одатда футболчилар қийин вазиятга тушиб қолганда ўзини қандай тутишига қараб баҳо бераман...

Ишончим комилки, Ўзбекистонда у ота-онасидан аъло даражада тарбия олган. У Францияда атиги бир неча ой бўлиб, кейин дарҳол «Ман Сити»га, Премьер-лигага тушиб қолди. Бундай кескин ўзгаришларга мослашиш осон кечмайди. Лекин у тўхтаб қолмади: тинглади, ўрганди ва албатта, бунинг натижасида жисмоний ҳолати жуда ажойиб даражага чиқди. «Манчестер Сити» узоқ-узоқ йиллар давомида энг топ даражадаги марказий ҳимоячига эга бўлди.

У қандай даражагача чиқа олади? Бу фақатгина унинг ўзига боғлиқ, бошқа ҳеч нарсага эмас», - деди испаниялик мутахассис.

Киритилди: Бугун 14:07. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!