"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги қарама-қаршилик пайтида "Олтин тўп"ни олиш қийинлигини қайд этди.
"Бир пайтлар "Олтин тўп"ни Ла Масиянинг учта футболчиси қўлга киритиши мумкин эди. Лекин Хави ҳам, Иньеста ҳам Мессига қарши кураш олиб бора олишмади. Буни фақат йиртқич бўлган Криштиану Роналду қилди. Бироқ, Месси йиртқич ҳайвоннинг отаси. Улар ажойиб мартаба ўтказдилар ва улар бошқа босқичда, лекин Хави ва Иньеста ҳам бу мукофотга лойиқ эдилар", - деди Гвардиола AS билан суҳбатда.
28 октябрь куни навбатдаги “Олтин тўп”ни топшириш маросими бўлиб ўтди ва 2003 йилдан буён илк бор на Месси, на Роналду даъвогарлар қаторидан жой олди.