Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гвардиола «Реал» мураббийини ўзига оғдириб олмоқчи

Гвардиола «Реал» мураббийини ўзига оғдириб олмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Реал"нинг жисмоний тайёргарликка жавоб берадиган испаниялик мураббийи Антонио Пинтусни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола шахсан ўз мураббийлар штабини "Реал Мадрид"да жисмоний тайёргарликка масъул бўлган ҳамда жароҳатлар ва ҳаддан ташқари зўриқишларнинг олдини олиш, шунингдек, чидамлилик ва ишлаш қобилиятини оширишга ихтисослашган 61 ёшли Пинтус билан кучайтирмоқчи. Пинтуснинг иши ҳатто NASA'да ҳам қизиқиш уйғотди.

Пинтусни "Реал"га Зинедин Зидан олиб келганди. 2019 йилда мутахассис Италиянинг “Интер” клубига ўтди ва у ерда икки йил ишлади ва Мадридга, Карло Анчелотти ёнига қайтди.

Киритилди: 12:02 16.05.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!