Январь ойида Родригонинг "Реал"дан кетиши ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда. Transfer News Live’нинг ТЕАМtalk’га таяниб хабар беришича, бразилиялик футболчи учун асосий даъвогар "Манчестер Сити" ҳисобланади. Трансфер қиймати 70 миллион фунтга (80 миллион евро) етиши мумкин.
"Челси" ҳам Родригога қизиқмоқда, лекин Лондонда Эстеваонинг тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги учун шубҳаланишмоқда. Ўз навбатида "Тоттенхэм" маош талаби туфайли музокаралардан бош тортди.
Родриго "Реал"да кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, бу эса унинг ЖЧ-2026га бориш имкониятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Январь ойида Родриго 25 ёшга тўлади.