Россия президенти Владимир Путин туғилишнинг пастлигида Ғарб мафкурасини айбламоқда. Энди у Эрондан ўрнак олиб, уни оширмоқчи, деб ёзади Дер Спиегел учун журналист Михаил Зйгар.
Унинг сўзларига кўра, бир неча йил аввал Россия президентига Эрондаги инқилобдан кейин аҳолининг кўпайиши ҳақида ҳикоя қилинган. 1979 йилдан буён аҳоли сони икки баравар кўпайиб, мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартирди. Собиқ дунёвий, ғарбпараст, аёллар бошини очиб бемалол юрган мамлакатдан асар ҳам қолмади.
«Бу воқеа Путинда чуқур таассурот қолдирди. Айниқса, унга бу аҳоли кўпайиши Эрон-Ироқ уруши ўртасида содир бўлгани ёқди. Ўшандан бери Путин Россияда ҳам худди шундай демографик ўзгаришларни жорий этиш ғояси билан қизиқиб қолди», — дейилади мақолада.