"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Флориан Вирцни жамоасига таклиф қилмоқчи. Бу 20 ёшли футболчи айни дамда Бундеслигада пешқадамлик қилаётган “Байер”да яхши ҳаракат қилмоқда. Виртц - "доричилар" нинг асосий ўйинчиларидан бири.
Todofichajes Гвардиола таркибни кучайтириш учун Вирцни танлагани ҳақида гапирди. Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
2023/2024 йилги мавсумда Флориан 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган.