Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гвардиола АПЛ рекордини ўрнатди

Гвардиола АПЛ рекордини ўрнатди

Бугун Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди. Ўйин 4:1 ҳисобида якунланди.

Squawka портали маълумотларига кўра, "Вест Хэм"га қарши сўнгги ўйин Гвардиола учун "шаҳарликлар" бош мураббийи сифатидаги 18-ўйин бўлди (гап Премьер-лига доирасидаги ўйинлар ҳақида кетмоқда). Барча учрашувларда "Манчестер Сити" ҳеч қачон "болғачилар"га ютқазмаган, 16 марта ғалаба қозонган ва икки марта дуранг ўйнаган.

Манбага кўра, Гвардиола Англия чемпионатининг янги рекордини ўрнатди, чунки у бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамасдан, маълум бир рақибга қарши энг кўп ўйин ўтказган. АПЛнинг навбатдаги турида "Манчестер Сити" сафарда "Брентфорд" меҳмони бўлади (14 январь).

Киритилди: 02:23 05.01.2025. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!