23 сентябрь куни Ғузор туманидаги 51-сонли мактабнинг ўқувчилари кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мактаб атрофидаги пахта майдонига эрта етилишини таъминлаш мақсадида «Агро Аугрон» дори воситаси сепилган. Шундан сўнг ўқувчиларда заҳарланиш аломатлари кузатилган.
Айни вақтда 7 нафар ўқувчи стационар даволанмоқда, қолганларининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига жавоб берилган.
⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Экспертизалар тайинланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.