БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам тарқатиш чоғида уюштирган ҳужумини қоралади.
Бу ҳақда Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
"Бош котиб Ғазонинг шимолида содир бўлган, хабарларга кўра, ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам кутаётган юзлаб одамларнинг ўлими ва жароҳати билан якунланган бугунги воқеани қоралайди", деди у.
Дюжаррик гуманитар ёрдамга Ғазодаги тинч аҳоли, жумладан, ташкилот бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ёрдам етказа олмаётган қамалдаги шимолий қисми аҳолисига муҳтож эканини қўшимча қилди.