Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гулнора Каримованинг "Ucell"га алоқаси борми?

A A A
Гулнора Каримованинг "Ucell"га алоқаси борми?

"CОSCОМ" МЧЖ ("Ucell" савдо белгиси остида фаолият олиб борувчи уяли алоқа оператори) –  100% давлатга тегишли компания. Бу ҳақда компания расмий сайтида баёнот берилди.

"Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Иман Каримовларнинг мактублари тарқалиб ва муҳокама қилинди.

Ушбу мактубда, хусусан, Г.Каримова гўё "Ucell" акцияларига эгалик қилиши ва ҳозирги пайтда компания давлат томонидан эмас, бошқа мулкдорлар томонидан муваффақиятли бошқарилаётгани ҳақида айтилган. Иккала баёнот ҳам мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Швеция ҳукуматига тегишли Телиа гуруҳидан CОSCОМ устав капиталидаги 100% улуши 215 миллион долларга ва Телиа гуруҳининг CОSCОМ компаниясига 485 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз мажбуриятларини тўлаб сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Г.Каримова компаниянинг акцияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.
 
Шундай қилиб, 2018 йил декабр ойида, Ўзбекистон Республикаси ваколатли агентлиги орқали CОSCОМни Телиа компаниялар гуруҳидан сотиб олди ва энг муҳими, унга эгалик қилишни ва бошқаришни давом эттирмоқда. CОSCОМ-ни сотиб олиш жараёни бир қатор давлатларнинг барча зарур ҳуқуқий, молиявий ва тартибга солиш талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилган.

Юқоридаги хатда ягона ҳақиқат CОSCОМ муваффақиятли бошқарилиб келинаётганлиги. Бир ярим йилдан кам вақт ичида компаниямиз Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация соҳасида илғор технологияларни ривожлантиришда ҳақиқий этакчига айланди.

Киритилди: 18:33 20.05.2020. Ўқилди: 7302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!