Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гулнора Каримова атрофидаги молиявий триллер: Zeromax кредиторлари судда муҳим ютуққа эришди

Гулнора Каримова атрофидаги молиявий триллер: Zeromax кредиторлари судда муҳим ютуққа эришди

Швейцария тарихидаги иккинчи энг йирик банкротлик ҳолати юзасидан Zeromax кредиторининг Ernst & Young'га қарши даъволари бўйича суд давом этмоқда. Олий суднинг оралиқ қарори билан, жавобгар томонга аудит жараёнидаги ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юклатилди. Бу мажбурият “катта тўртлик” компанияси учун улкан репутациявий йўқотишлар ва миллиард долларлик жарима билан тугаши мумкин.

5 йилдан бери давом этаётган суд ишида Ernst & Young'нинг Швейцариядаги бўлими Гулнора Каримовага алоқадорлиги гумон қилинадиган Zeromax'нинг шубҳали транзакцияларига кўз юмиш ва компания молиявий ҳисоботларига ижобий хулоса бериш орқали кредиторларнинг зарар кўришига сабабчи бўлишда айбланмоқда.

Киритилди: 23:35 12.11.2025. Ўқилди: 2052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!