Шаҳар жамоат транспортини янгилаш ишларининг даовми сифатида YUTONG русумли замонавий автобус олиб келинди.
Шу тариқа, бу йил шаҳарга олиб келинган автобуслар сони 72 тага етди. Улар 7 та йўналишда брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Натижада Гулистоннинг жамоат транспорти парки тўлиқ экологик тоза автобуслар билан янгиланди, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.