Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Гулистон шаҳри “Эски деҳқон бозори” ва унга туташ ҳудудларни мастер-режа асосида ривожлантириш лойиҳаси қабул қилинди

Гулистон шаҳри “Эски деҳқон бозори” ва унга туташ ҳудудларни мастер-режа асосида ривожлантириш лойиҳаси қабул қилинди

“Ўзмиллийбанк” АЖ кўмагида Гулистон шаҳрининг “Эски деҳқон бозори” ва “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида 43,9 гектар ер майдони мастер-режаси ишлаб чиқилди.
Мастер-режа доирасида ҳудудда 30 дан ортиқ хизмат кўрсатиш обектлари, 20 та кўп қаватли турар жой бинолари, 20 га яқин савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари, гипермаркет ва бошқа кўнгилочар обектлар барпо этилиши режалаштирилган.

Ҳудуд замонавий қиёфага эгалиги билан бир қаторда, яшил майдонлар, пиёдалар йўлакчаси, боғ, спорт майдончалари ва бошқа ижтимоий хизмат обектларини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, ушбу ҳудудда замонавий бизнес маркази ташкил этилиб, оммавий тадбирлар, кўргазмалар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун кенг имкониятлар яратилади.

Киритилди: 13:05 20.04.2024. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!