Кўплаб норозиликларга сабаб бўлган қонунда даромадининг 20 фоиздан кўпроғини хориждан оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юкланган. Қонунда қайд этилишича, хорижий давлат манфаатларини кўзловчи ташкилот сифатида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаш 25 минг лари (9 минг АҚШ долларидан ортиқ) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Грузиядаги ноҳукумат ташкилотларнинг аниқ сони номаълум, бироқ ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси раиси Ираклий Гарибашвилининг сўзларига кўра, бундай ташкилотлар сони уч мингга яқин бўлиб, уларнинг мутлақ кўпчилиги хорижий молиявий ёрдам ҳисобига фаолият юритади.