Грузия банки (Bank of Georgia) карталарига эга бўлган Россия фуқаролари учун 300 евродан юқори бўлган харидларга чекловлар жорий этилиши халқаро санкцияларга риоя қилиш зарурати билан боғлиқ, деди банк матбуот хизмати вакили.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Грузия банки АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан жорий этилган санкциялар талабларига амал қилди ва амал қилмоқда," - дея маълум қилди агентликка банк матбуот хизмати.
Аввалроқ, Bank of Georgia Россия фуқаролигига эга бўлган мижозларига люкс дўконларда 300 евродан ортиқ харидларни чеклагани ҳақида хабар берилган эди.