Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Грузия президенти дипломатларни «ўз танловини қилишга» чақирди

Грузия президенти дипломатларни «ўз танловини қилишга» чақирди

Грузия президенти Саломе Зурабишвили грузиялик дипломатларни ўз танловини қилишга чақирди.

«Ҳукуматлар келади ва кетади. Сиз мамлакатни, унинг манфаатларини, ўтмиши ва келажагини ифодалайсиз ва бу жуда катта масъулиятдир. Мен сизга ҳеч нарса ўргатмайман ва ҳеч нарсани кўрсатмайман, лекин шуни айтмоқчиманки, оддий фуқаролар учун 26-октабрда ғайриоддий сайловлар бўлиб ўтади ва сиз учун танлаш вақти аллақачон етиб келган», — деди Зурабишвили.

Бу қўнғироқдан сўнг Европа дипломатик миссияларида 18 йиллик тажрибага эга бўлган грузиялик дипломат Ираклий Коплатадзе истеъфога чиқди. У бу қарор сабабини тўғридан-тўғри айтмади, лекин ўзининг Facebook'да «Хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши митинглар шиорини ишлатди: «Қаэрга кетяпмиз?». - «Европага!»

Киритилди: 01:15 23.06.2024. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!