Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузия парламенти Ираклий Гарибашвили раҳбарлигидаги янги ҳукуматни тасдиқлади

Грузия парламенти Ираклий Гарибашвили раҳбарлигидаги янги ҳукуматни тасдиқлади

Грузия парламенти навбатдан ташқари ялпи сессияда Ираклий Гарибашвили раҳбарлигидаги мамлакат янги ҳукуматини тасдиқлади, у Вазирлар Маҳкамасига иккинчи марта раҳбар бўлиши, деб ёзади «РБК».

«89 киши ёқлади, 2 киши қарши чиқди. Грузия парламенти ишонч билдирди», — деди парламент спикери Арчил Талаквадзе. Ираклий Гарибашвили иккинчи марта бош вазирга айланди.

«Грузия орзуси» ҳукмрон партияси парламентда 150 ўриндан 90 тасини эгаллаб турибди. Ишонч билдириш учун 75 овоз керак эди.

Грузия ҳукуматининг аввалги раҳбари Георгий Гахария 18 февраль куни Вазирлар Маҳкамасидаги зиддиятлар туфайли, истеъфо берган эди.

Зиддиятларга мухолифатчи сиёсатчи, «Ягона миллий ҳаракат» партияси етакчиси Ника Мелиянинг ҳибсга олиниши сабаб бўлди. Бу партияга Михаил Саакашвили асос солган бўлиб, унинг раҳбарлиги даврида ҳукмрон бўлган, аммо у истеъфога чиқиб, эмиграция қилганидан кейин мухолифат қўлига ўтди. Ника Мелия 2019 йил 20 июнда Тбилисида бўлиб ўтган тартибсизликлар ҳақидаги иш бўйича суд фигурантидир. Тартибсизликларга расман Грузия парламентида бўлиб ўтган Парламентлараро православ ассамблеяси ялпи мажлисида Россия Давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг қатнашгани сабаб бўлди. Гаврилов мажлис раиси ўрнини эгаллаб, уни рус тилида олиб боргани мухолифат норозилигига сабаб бўлди ва улар норозилик акцияларини ташкиллаштирди. Тбилисидаги тартибсизликларда бир неча юз киши жабрланди.

Ника Мелия норозилик акциялари чоғида «гуруҳли зўравонлик»ни ташкиллаштирганликда ва «парламентга ҳужум уюштиришга уринганлик»да айбланмоқда.

Киритилди: 13:50 23.02.2021. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!