Грузия парламенти намойишлар тўғрисидаги қонунга юзни ниқоб билан ёпиш, пиротехника воситаларидан фойдаланиш, шунингдек, «ҳукумат амалдорлари фаолиятига халақит бериши мумкин бўлган лазер нурланиш воситаларини олиб юришни тақиқловчи» тузатишларни маъқуллади.
Қонунни қабул қилиш учун уч кун вақт кетди. Нашрнинг таъкидлашича, унинг асл нусхасида фақат пиротехника воситалари тақиқланган, бироқ 11 декабрда ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси депутати ташаббуси билан лазерлар қўшилган.
Бундан ташқари, қонун норозилик намойишлари пайтида қоидабузарликлар учун жарима миқдорини оширади - хусусан, транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилиш ва зарар етказиш учун. Ниқоблардан фойдаланганлик учун жарима икки минг лари бўлади. Митингда юзини ёпиши мумкин бўлганлар рўйхатини Ички ишлар вазирлиги раҳбари белгилайди.
Қонун эълон қилинганидан кейин кучга киради, бироқ аввало уни мамлакат президенти Саломе Зурабишвили имзолаши керак. У парламентга қарши ва сайловларни ноқонуний деб билади. Бундай вазиятда, Бусинесс Медиа таъкидлаганидек, уни парламент спикери Шалва Папуашвили имзолайди.