Грузия ва Хитой ўртасида Грузия мактабларида хитой тилини биргаликда ўқитиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Бу ҳақда бош вазир Ираклий Гарибошвили Пекин университетидаги чиқишида маълум қилди.
"Бу халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувни чуқурлаштириш мақсадига эришишга катта ҳисса қўшишига ишонаман. Грузинлар орасида Хитой маданияти ва тилига қизиқиш кучаяётганидан хурсандман", — деди у.