Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Грузия Европа Иттифоқи ва НАТОни тарк этмайди

Грузия Европа Иттифоқи ва НАТОни тарк этмайди

❕ Грузия ҳукумати мамлакат конституциясининг 78-моддасини олиб ташлаш ёки ўзгартириш ниятида эмас, унда мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишга интилиши баён этилган.

Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе баёнот берди.

«Аниқ айтишим мумкинки, биз 78-моддани олиб ташлаш ёки ўзгартиришни режалаштирмаяпмиз», деди бош вазир Грузия телеканалларидан бирида эфирда.

Аввалроқ ҳукумат раҳбари Европа Иттифоқи Тбилиси билан ҳамжамиятга қўшилиш бўйича музокараларни шу йилнинг бошида бошлаши мумкинлигини тан олганди. Шу билан бирга, сиёсатчининг қайд этишича, Украинадаги можаро давом этаётган бир пайтда бунинг эҳтимоли паст.

Киритилди: 18:17 23.08.2024. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!