Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Грузия Британия элчисини ТИВга чақирди

Грузия Британия элчисини ТИВга чақирди

Буюк Британиянинг Грузиядаги элчиси Лондон томонидан Грузиянинг "Имеди" ва Postv телекомпанияларига қарши жорий этилган санкциялар сабабли 26 февраль куни Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Мака Бочоришвили "Рустави 2" телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз Британия томони билан алоқага чиқдик, эртага Британия элчисини Грузия ТИВда кутамиз. Биз бундай қарорларга нима асос бўлгани юзасидан тушунтириш талаб қиламиз", — деди Бочоришвили.

Киритилди: 23:25 25.02.2026. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!