Чоршанба куни Крит оролида ёнаётган бинода қолиб кетган икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Греция ўт ўчириш хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ёнғин машҳур сайёҳлик ҳудуди бўлган Ретимнода содир бўлган. Давлат телерадиокомпанияси ERT хабарига кўра, ўт ўчирувчилар воқеа жойига кетаётганларида аланга ичида қолиб кетишган.
Кучли шамол туфайли ёнғин тезда атрофга тарқалиб, оролнинг марказий қисмидаги Криа Вриси қишлоғига яқинлашган.
Маъмурлар Криа Вриси каби учта яқин атрофдаги қишлоқ аҳолисини эвакуация қилишни буюрдилар.