Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Грецияда вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Грецияда вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Эгей денгизидаги Грециянинг Сифнос оролида кичик хусусий вертолёт ҳалокатга учради, натижада бортдаги уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ekathimerini нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт ерга урилгандан кейин ёниб кетган. Маҳаллий ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришди.

Вертолёт Толос ҳудудидаги аэродромдан учиб кетганидан кўп ўтмай аҳоли пунктига қулади. Учувчи ва икки йўловчининг шахси ҳали аниқланмаган.

Авария сабаби тергов қилинмоқда.

Киритилди: 08:40 18.08.2026. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!