Греция соҳиллари яқинида денгиз орқали сафар қилаётган муҳожирлар орасида 22 киши ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, улар олти кун давомида очиқ денгизда қолиб кетган. Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати билдиришича, ёмон об-ҳаво шароити ҳамда озиқ-овқат ва сув етишмаслиги фожиага сабаб бўлган.
Ҳодиса юзасидан қутқарув ва текширув ишлари давом этмоқда.