Греция ўзининг мудофаа сиёсатида тарихий қадам ташлади. Илгари фақат профессионал хизмат ва ҳарбий академиялар орқали армияда хизмат қилиши мумкин бўлган аёллар биринчи марта ихтиёрий ҳарбий хизмат дастури доирасида қуролли кучларга қўшила бошладилар.
Греция ўз армиясига илк бор 72 нафар кўнгилли аёлни хизматга қабул қилди. Хизматга олинганлар 20 ёшдан 26 ёшгача бўлган аёл-қизлардир. Улар эркак ҳарбий хизматчилар билан бир хил шароитда 12 ой давомида хизмат қилади.
Улар Греция қуруқликдаги қўшинларининг турли бўлинмаларига тақсимланган.
Ҳозирча бу тажриба дастуридир. Агар лойиҳа муваффақиятли ўтса, аёлларни армияга қабул қилишнинг кейинги босқичи 2027-йилда давом эттирилади.
Хизматни тугатгандан сўнг, иштирокчилар айрим ҳолларда 40 ёшга тўлгунга қадар захирадагилар мақомини сақлаб қолишлари мумкин.
Кўнгиллилар учун бир қатор имтиёз ва афзалликлар кўзда тутилган. Хусусан, дастур иштирокчилари давлат хизматига киришда қўшимча баллар олишлари, даврни ҳисобга олишлари мумкин бўлади.