Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гренландия ва Канада: Арктика учун кураш бошландими?

Гренландия ва Канада: Арктика учун кураш бошландими?

Гренландия ва Канада: Арктика учун кураш бошланди.

1. Келажакда Европа Иттифоқи Гренландия ва Канадани ривожлантириб, Америка устидан геостратегик устунликка эришиши мумкин.

2. Иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, аср охирига келиб Арктикада ҳатто узум навларини етиштириш мумкин бўлади, бу Арктиканинг яшашга яроқли бўлишини англатади.

3. Арктика чегаралари ҳали ҳам долзарбдир. Россия ҳам, Хитой ҳам Арктикада ўзининг ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Канада ва Гренландия устидан назорат АҚШни Шимолий қутб доирасидаги Россия билан тенглаштиради.

4. Энг асосийси Арктика сайёрамизнинг энг кам ўрганилган қисмидир. Арктикадаги мавжуд ресурслар оддий инсонлар учун қоронғу.

5. Бугунги кунда Арктика ернинг бошқа нуқталарига нисбатан тўрт баробар тезроқ исимоқда. Айрим тадқиқотчилар Арктика музликларининг эриши потенциал ўлим вирусларини «озод қилиши» мумкин деб ҳисобламоқда. Вирус орқали ҳукмронлик қилиш усулини эса инсоният бир марта бошидан ўтказди

Киритилди: 17:52 09.01.2025. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!