Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Google Pay энди Ўзбекистонда ҳам ишлайди

Google Pay энди Ўзбекистонда ҳам ишлайди

Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизматининг фаолияти йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Бу янгилик 19 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган тадбирда эълон қилинди. Google Cloud вакили Марсин Красуски мамлакатда мазкур хизматни жорий этиш имконияти яратилганини билдирди.

Google Pay'нинг Ўзбекистон бозорига кириб келишига шахсий маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ ҳуқуқий чекловларнинг юмшатилиши туртки бўлган.

Хусусан, 2026 йил март ойида қабул қилинган қонун айрим тоифадаги шахсий маълумотларни мамлакат ташқарисида қайта ишлашга рухсат берган. Мазкур ўзгаришлар халқаро рақамли тўлов хизматларини жорий этиш учун ҳуқуқий асос яратди.

Киритилди: 13:56 19.10.2026. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар