Google 2015 йилдан бери ўзгармай келган машҳур «G» иконкасига ниҳоят янгилик киритди. Эндиликда тўрт бўлакли анъанавий қаттиқ ранглар ўрнига ранглар бир-бирига силлиқ ўтадиган градиэнт услубда тасвирланган: қизил сариққа, сариқ яшилга, яшил эса кўкка ўтади.
Янги иконка iOS фойдаланувчилари учун Google Қидирув иловасида аллақачон пайдо бўлди, Android фойдаланувчилари эса бу ўзгаришни Google 16.18 бета версиясида кўришмоқда. Асосий «Google» ёзуви ва бошқа маҳсулот логотиплари ҳозирча ўзгартирилмаган.