Бугун 31 октябрь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Голливудни забт этган энг келишган ҳинд актёрлари (фото)

Голливудни забт этган энг келишган ҳинд актёрлари (фото)

Ҳар бир ҳиндистонлик актёр хориж саҳнасини забт этиш учун олдига турли стереотипларни бузиш, қароқчилар ҳамда таксичилар ролидан воз кечиш каби катта мақсадни қўяди. Дев Пателнинг "Арслон" фильмидаги роли учун  “Оскар”га номзод этиб кўрсатилганлиги эса ҳиндларнинг Голливудни узоқ вақтдан буён ҳайратда қолдириб келаётганлигини исботлайди. Худди бугунги қаҳрамонларимиз каби...

Дев Патель

Голливудни забт этган энг келишган ҳинд актёрлари (фото)

Бугунги кунда британиялик Дев Патель дунёдаги энг таниқли актёр ҳисобланади. Бунинг сабаби эса 2008 йилда жаҳон экранларини забт этган Мумбайдаги кўча болалари ҳақида ҳикоя қилувчи "Харобадан чиққан миллионер" мелодрамасидир. Ушбу картина саккизта “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, Дев эса “БАФТА” мукофотига номзодга айланган.

Анил Капур

Голливудни забт этган энг келишган ҳинд актёрлари (фото)

Анил 90 дан ортиқ Болливуд фильмларида суратга тушган, 80-йилларда энг етакчи ҳинд актёрларидан бирига айланган.

"Харобадан чиққан миллионер" фильмидаги телебошловчининг роли орқали АҚШ ва Европа ижодкорларида қизиқиш уйғотган актёр “Бажариб бўлмас топшириқ” блокбастерининг давоми ҳамда Британиянинг "Шаҳарлар" триллерида иштирок этган.

Маниш Дайал

Голливудни забт этган энг келишган ҳинд актёрлари (фото)

Томирларида нафақат ҳинд, балки француз қони ҳам оқадиган Маниш Шимолий Каролинада туғилган ва Нью-Йорк консерваториясининг драматик санъат йўналиши бўйича таҳсил олган. Шундан сўнг Лос-Анжелесни забт этишга киришган. Рекламадаги иштироки сериаллар билан алмашган. Карьерасидаги энг машҳур шоу "Беверли Хиллз 90210" серияли бўлиб, актёр унда саратон касаллигидан вафот этаётган талаба ролини ижро этган.

2014 йилда Манишга тўлиқ метражли фильмда яна омад кулиб боққан: у Хелен Миррен билан "Зираворлар ва ширинликлар" комедиясида истеъдодли ошпазга айланган.

Сураж Шарма

Голливудни забт этган энг келишган ҳинд актёрлари (фото)

Сураж Голливудга тўғридан-тўғри ватани Ҳиндистондан келган. Суражнинг режалари Американи забт этишни ўз ичига олмаган ва у актёрлик карьераси ҳақида жиддий ўйламаган: у фақат бир нечта мактаб саҳна кўринишларида иштирок этган. Бироқ, тайванлик режиссёр Энг Ли кастинг ташкил қилганида, Суражнинг укаси уни иштирок этишга кўндирган. Шарма ўзи каби уч минг номзодни ортда қолдириб, бош қаҳрамон ролини қўлга киритган. Қаҳрамони сабаб эса мустақил “Сатурн” ва “MTV Movie Awards” мукофотига сазовор бўлган.

Давоми бор...

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 22:36 17.10.2020. Ўқилди: 4732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!