Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Goal.com Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026'даги имкониятларини қандай баҳолади?

Goal.com Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026'даги имкониятларини қандай баҳолади?

Goal.com сайти ўз талқинига кўра, ЖЧ-2026 фаворитлари рўйхатини шакллантирди. Ғолибликка асосий давогарлар Испания, Аргентина ҳамда Англия терма жамоалари деб этироф қилинган. Кучли ўнталикдан Португалия, Франция, Германия, Нидерландия, Бразилия, Марокаш, Эквадор жамоалари ўрин эгаллашган.

Этиборли жиҳати, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мазкур рейтингдан ўрин олган бўлиб, Осиё жамоалари орасида бешинчи, Жаҳонда 25-ўринда қайд этилди. Қитъадошларимиздан Жанубий Корея (11), Япония (12), Австралия (21) ҳамда Эроннинг (22) имкониятлари бизникидан юқори баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақаси кейинги йил 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:22 11.09.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!