Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

GM Uzbekistan 1 августдан автомобиллар нархини оширмайди

A A A
GM Uzbekistan 1 августдан автомобиллар нархини оширмайди

«Ўзавтосаноат» компаниясининг расмий сайтида GM Uzbekistan автомобиллари нархи оширилмаслиги маълум қилинди.

«1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархи оширилмайди», – дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда компания раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан нархлар ўртача 14%га оширилишини хабар қилганди.

Ушбу масала мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганиб чиқилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган нархлар рўйхати ишончли эмас, дея таъкидлайди компания. 

Lion Motors Angren автосалонидан UZ24'га маълум қилишларича, автомобилларнинг янги нархлари тасдиқланган прайс-лист ҳозирча уларга берилмаган, 2 ёки 3 август кунлари етказилиши айтилган. 

Manba: uz24.uz

Киритилди: 17:41 01.08.2018. Ўқилди: 2628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!