Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Гиёҳвандлик воситасини пойтахтдан Фарғонага олиб кетаётган "наркокурер"лар ушланди

Гиёҳвандлик воситасини пойтахтдан Фарғонага олиб кетаётган "наркокурер"лар ушланди

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган незкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, "гашиш" гиёҳвандлик моддасини Бекобод шаҳридаги яшириб қўйилган жойидан олиб, Қўқон шаҳрида яшовчи харидорга олиб кетаётган вақтида қочишга уринган икки шахс ҳам далилий ашё билан қўлга олинди.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик моддаси наркокурер томонидан контрабанда йўли билан "закладка" кўринишида кўмиб кетилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:11 08.06.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!