Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Гитлернинг сурати туфайли 28 ёшли эркакка жиноий иш қўзғатилди

Гитлернинг сурати туфайли 28 ёшли эркакка жиноий иш қўзғатилди

"Хотира банки"га Учинчи Рейхнинг фюрери Aдольф Гитлернинг фотосуратини жойлаштирган рус фуқаросига қарши янги жиноий иш очилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси бош бошқармасининг веб-сайтида хабар берилди.

Саха Республикасининг (Якутия) 28 ёшли фуқаросига қарши иш Жиноят кодексининг 354.1-моддаси 1-қисми ("Нацизмни тиклаш") бўйича қўзғатилган. У Нюрнберг ҳарбий судининг ҳукми билан белгиланган жиноятларнинг жамоатчилик томонидан маъқулланишида айбланмоқда.

Унга қарши биринчи иш Жиноят кодексининг 354.1-моддаси ("Россияда ҳарбий шон-шараф кунлари ва унутилмас сана тўғрисида, шунингдек, Ватанни ҳимоя қилиш билан боғлиқ жамоатчиликка очиқдан-очиқ ҳурматсизликни билдирувчи маълумотларни тарқатиш, шунингдек, Россияда ҳарбий шон-шараф рамзларини таҳқирлаш") билан қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, 4 май куни Ғалаба кунини ҳурмат қилмаслик ва жамиятдаги фахрийларга нисбатан салбий муносабатни яратиш мақсадида гумондор "Хотира банки"нинг веб-сайтида "Россиянинг Ўлмас полки" акцияси учун Гитлернинг фотосуратини жойлаштирди. У айбини тан олди.

Якутия фуқароси "Ўлмас полк онлайн" акциясида фашистларнинг фотосуратларини чоп этиш тўғрисидаги жиноий ишларга алоқадор тўққизинчи шахс бўлди. Россиянинг турли шаҳарларида — Перм, Самара, Қозон, Уляновск, Волгоград, Тула, Кемеровода саккиз киши хотирани таҳқирлашда айбланди. Улардан иккитаси судга тайёрланмоқда.

Киритилди: 13:42 08.08.2020. Ўқилди: 4243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!