Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

Ғиждувонда 40 минг сўм учун фоҳишахона ташкил этган аёл жиноят устида ушланди

Ғиждувонда 40 минг сўм учун фоҳишахона ташкил этган аёл жиноят устида ушланди

Ғиждувон туманида ўз яшаш жойида фоҳишахона ташкил этган аёл аниқланди. Бу «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлар доирасида туманда ўтказилган «Орият» тезкор профилактик тадбири давомида маълум бўлди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Ромитан тумани Газли шаҳрида рўйхатда туриб, Ғиждувон тумани Памўза маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.В. исмли аёл ўзининг яшаш уйида, моддий манфаатдор бўлиш эвазига бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб берган ва ушбу хизмат эвазига улардан 40.000 сўм олган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:55 26.09.2021. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!