Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германиянинг Porsche автомобилсозлик концерни зарарлар фонида мудофаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қайтмоқчи

Германиянинг Porsche автомобилсозлик концерни зарарлар фонида мудофаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қайтмоқчи

Бу ҳақда Europäische Sicherheit & Technik нашри хабар бермоқда.

Volkswagen ва Porsche акцияларига эгалик қилувчи Porsche СЕ Holding 2024 йил якунларига кўра 20 миллиард евро миқдорида зарар кўрган. Бу концернни янги бизнес йўналишларини излашга мажбур қилмоқда. Хусусан, Porsche мудофаа лойиҳаларига 2 миллиард еврогача сармоя киритиши мумкин. Компания аллақачон учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган Quantum Systems стартапига инвестиция киритган.

Europäische Sicherheit & Technik нашрининг ёзишича, мудофаа лойиҳалари Porsche учун "илдизларга қайтиш"дир. Компания Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳарбий техника ишлаб чиқарган, урушдан кейин эса Leopard 1 танки ишлаб чиқилишида иштирок этган.

Киритилди: 12:32 04.04.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!