Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Германияда футбол бўйича минтақавий лига ўйинидаги тартибсизликлар чоғида 79 киши жароҳат олди

 Германияда футбол бўйича минтақавий лига ўйинидаги тартибсизликлар чоғида 79 киши жароҳат олди

Бир кун аввал бўлиб ўтган «Ена»нинг «Карл Цейсс» ва «Лейпциг»нинг «Хеми» клублари ўртасидаги минтақавий лига баҳси тартибсизликлар билан якунланди. Тўқнашувлар чоғида полиция ходимлари, мухлислар ва хавфсизлик ходимлари дохил 79 киши жароҳатланган.

Ўйин Ена шаҳрида бўлиб ўтган ва клуб маълумотларига кўра, унга 7224 нафар томошабин келган, уларнинг мингдан ортиғи меҳмонларни қўллаб-қувватлаган. Мезбонлар Хемидан 5:0 ҳисобида устун келди.

Ўйин бошланишидан олдин ҳам «Ена»нинг 350 нафарга яқин мухлислари шаҳар бўйлаб рухсат этилмаган кортеж ўтказишди, бу пиротехника воситаларининг ишга туширилиши билан бирга бўлди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва таёқлардан фойдаланишга мажбур бўлди.

Ўйиндан кейин ҳам тартибсизликлар давом этди. Хеми мухлислари мезбон жамоа томон салют отишни бошладилар. Бу катта жанжални келтириб чиқарди, ҳар икки томоннинг мухлислари хавфсизлик тўсиқларини бузиб ўтиб, катта жанжални бошлаб юборди. Полиция маълумотларига кўра, вазият назоратдан чиқиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ўн нафар полициячи, беш нафар хавфсизлик ходими ва 64 нафар мухлис жароҳатланган. Стадиондаги ҳимоя иншоотларига жиддий зарар етказилгани ҳам қайд этилган. Умумий ҳисобда полиция томонидан 40 та маъмурий ва жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 00:05. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!