Германияда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 86 фоизи канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги ҳукумат фаолиятидан норози.
РИА Новости хабар беришича, тадқиқот Forsa институти томонидан RTL ва N-TV телеканаллари буюртмаси асосида ўтказилган.
Сўровда қатнашганларнинг атиги 12 фоизи Германия ҳукумати фаолиятидан мамнун эканини билдирган.