Германиянинг аҳоли ҳимояси ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича федерал идораси (БКК) мамлакат ҳудудида бункерлар тармоғини яратиш режаларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Deutschе Welle хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус халқаро таҳдидларнинг кучайгани сабаб амалга оширилмоқда. Ҳозирда БКК қайси жамоат биноларини бундай бошпана сифатида жиҳозлаш мумкинлигини ўрганмоқда. Улар орасида бошқарув бинолари ва метро станциялари ҳам бўлиши мумкин