Германия шимоли-ғарбидаги Лер (Қуйи Саксония) шаҳридаги "Horror Road" аттракционида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 11 киши жабрланди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция баёнотида айтилади.
Унинг сўзларига кўра, уч киши касалхонага ётқизилган. Ҳодиса ҳар йили Лерга ярим миллионга яқин меҳмонларни жалб қиладиган Шарқий Фризя минтақасидаги энг йирик халқ фестивалида юз берди. Ёнғин тезда ўчирилди.
Зарар сабаблари ва миқдори аниқланмоқда.