Айфель-Битбург-Прум округи ҳокимиятининг дастлабки маълумотларига кўра, камида бир киши жароҳатланган.
Гувоҳлар база устида катта қора тутун устунини кўрган. Шпайхер шаҳри мэри Бирте Томсеннинг SWR телеканалига айтишича, у реактив самолётнинг тезлик билан баландликни йўқотганини ва шундан сўнг база устида тутун кўтарилганини кўрган.
SWR маълумотига кўра, ҳодисадан олдин базадан икки самолёт ҳавога кўтарилган. Улардан бири ҳалокатга учраган бўлиши мумкин. Телеканал манбасининг айтишича, учувчи катапульта орқали самолётни тарк этишга улгурган, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар юборилган. Германия ўт ўчирувчилари дастлаб базага чақирилган, аммо воқеа АҚШ объекти ҳудудида содир бўлгани сабабли кейинчалик улар чақирувдан озод қилинган.
Шпангдалем базасида F-16 қирувчи самолётлари билан жиҳозланган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 52-қирувчи қаноти жойлашган. Ҳалокат сабаби ва самолётнинг аниқ тури ҳозирча маълум қилинмаган.